Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Норвегияга компьютер ўйинидаги қирувчиларни «сотиб юборди»
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Вашингтон Норвегияга Call of Duty компьютер ўйинида бор бўлган қирувчиларни сотиб юборган. Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда.
«Ноябрда биз дастлабки F-52 ва F-35 қирувчисини етказиб беришни бошладик. Ҳаммаси бўлиб 52 та», - деган Трамп.
Газетанинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар президенти, афтидан, рақамларда адашиб кетган: у бор бўлган қирувчилар номини бирлаштирган ҳамда 52 сони – Норвегияга етказиб берилган қирувчиларнинг умумий миқдоридир.
Оқ уй матбуот котиби ҳам, компьютер ўйинини яратган компания ҳам Трампнинг сўзларига ҳозирча изоҳ беришмади.
Мавзуга оид
09:10 / 09.04.2026
АҚШ НАТОдаги аъзолигини қайта кўриб чиқиши мумкин
08:40 / 23.03.2026
Норвегия Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаларига қизиқиш билдирди
13:37 / 14.03.2026
Зеленский: АҚШ санкцияларни юмшатиши Россия позициясини фақат мустаҳкамлайди
11:23 / 13.03.2026