Фаластин етакчиси АҚШнинг Ал-Қудс бўйича қарори юзасидан “муҳим нутқ” сўзлайди
Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос 14 январь кечки пайт Фаластинни озод қилиш ташкилоти (ФОҚТ) марказий кенгашининг Рамаллоҳдаги фавқулодда йиғилишида “муҳим нутқ” билан чиқади. Бу ҳақда WAFA агентлигига Фаластин миллий кенгаши раиси Салим Заънун маълум қилди.
Унинг айтишича, Аббос ўз нутқида “АҚШнинг Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиши ва Дональд Трамп маъмурияти томондан қабул қилинган ва фаластинликлар тақдирига таъсир қилувчи бошқа қадамларга охирги жавобини ифодалайди”. Заънуннинг маълум қилишича, йиғилишда марказий кенгашнинг 114 аъзосидан 90 нафари, жамоат ташкилотларидан 160 кузатувчи иштирок этади.
ФОҚТ халқаро ҳамжамият томондан фаластин халқининг ягона қонуний вакили деб тан олинган. Йиғилиш “Ал-Қудс – Фаластиннинг абадий пойтахти” шиори остида ўтади.
“Фаластинликлар уларнинг миллий бирдамликни мустаҳкамлаш ҳуқуқларига АҚШ-Исроил тажовузига жавоб берадилар ва ихтилофни тартибга солишнинг уларга суқиштирилмоқчи бўлган зиён келтирувчи вариантлари номақбуллигини айтадилар”, деб таъкидлаб ўтган Заънун.
“Фаластин” телеканали манбаларига кўра, ФОҚТ раҳбарияти Исроилдан “Фаластин давлатини тан олишни” талаб қилади. Акс ҳолда фаластинликлар 1988 йилда Жазоирда қабул қилинган, Исроилнинг тан олиниши ҳақидаги Фаластин миллий кенгашининг қарорини музлатиб қўйиш билан таҳдид қилишмоқда.
13 январда ФОҚТ ижроия қўмитаси “пойтахти Шарқий Ал-Қудс бўлган мустақил Фаластин давлатини яратиш учун БМТ шиори остида халқаро анжуман ўтказиш”га чақирди.
Мавзуга оид
09:20
Европада яккаланаётган Исроил футболи
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
08:08 / 14.11.2024
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
20:47 / 12.11.2024