Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой яқинида ёниб кетган Эрон танкеридагиларнинг барчаси ҳалок бўлди
6 январь куни Эрон нефть танкери Mv Sanchi Хитой қирғоқлари яқинида юк ташувчи CF Crystal юк кемаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида портлаш содир бўлган ва ёнғин келиб чиққанди. Шу вақтгача танкердагиларнинг тақдири номаълумлигича қолаётганди.
Шарқий Хитой денгизи ҳудудида рўй берган тўқнашув вақтида танкерда 32 киши - 30 нафар эронлик ва Бангладешнинг икки фуқароси бўлган. PressTV телеканалида маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида танкерда бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Эрон ҳукумати вакили, ушбу ҳодисани текшириш бўйича махсус бўлим раҳбари Муҳаммад Растаданинг маълум қилишича, фожиадан омон қолганларни топишга умид қолмади. Айни вақтга келиб танкер сувга чўкиб кетган.
Ушбу танкер Эроннинг NITC миллий компаниясига тегишли бўлган.
Мавзуга оид
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
21:07 / 02.06.2026
АҚШ Эрон билан музокара ўтказишнинг асосий шарти сифатида Ҳўрмуз бўғозини очишни талаб қилмоқда
16:47 / 02.06.2026
«Сенинг томинг кетган» – Трамп Ливанга ҳужум туфайли Нетаняҳуни қаттиқ койиди
21:04 / 01.06.2026