Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Сурия билан чегарадош ҳудудларига ҳарбий техника жўнатди
Анқара Сурия билан чегарадош Хатай вилоятига ҳарбий техника, жумладан танклар жўнатди. Бу ҳақда Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Туркия қуролли кучларидаги манбанинг маълум қилишича, танклар чегара қисмларини кучайтириш учун юборилган. Ахборот агентлиги ходимлари юк машиналарига ортилган танкларни суратга олишган.
13 январда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған турк армияси бир ҳафта ичида суриялик курдлар мудофаа кучлари (YPG) томондан назорат қилинувчи, Суриянинг шимолидаги Манжиб ва Африн шаҳарларида операция бошлаши мумкинлигини айтганди. Эрдўғаннинг айтишича, АҚШ Сурияга YPG учун қурол ортилган 4,9 мингта юк машинаси ва 2 мингта самолёт жўнатган.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026