Даҳшатли ЙТҲ оқибатида 2 аёл ҳаётдан кўз юмди
14 январь куни кечки соат 20:40 лар атрофида Тошкент шаҳар Олмазор тумани «Мароқанд» тўйхонаси яқинида рўй берган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси 2 аёлнинг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
1999 йилда туғилган, Юнусобод туманида истиқомат қилувчи, вақтинча ишсиз А.Г. бошқа кишига тегишли бўлган «Spark» автомашинасини бошқариб кетаётиб, икки нафар пиёдани уриб юборган.
Бунинг оқибатида 1970 йилда туғилган Зангиота туманида истиқомат қилувчи З.Р. ҳамда 1966 йилда туғилган, Кўксарой ҚФЙда яшовчи С.А. 2-Тошкент Тиббиёт академияси шифохонасига олиб борилган. Шифокорлар жабрдийдаларни кўрикдан ўтказганларидан сўнг, уларнинг вафот этганларини аниқлашган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан (Ҳаракатланиш хавфсизлиги қоидалари ёки транспорт воситаларини эксплуатация қилиш қоидаларини бузиш, инсон ўлимига олиб келса) жиноий иш қўзғатилган. Дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024