Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда толиблар етакчиси 500 кг портловчи моддани олиб ўтаётганда қўлга тушди
Фото: NRK
Афғонистон шимолидаги Самангон вилояти маъмурияти душанба куни «Толибон» радикал ҳаракатининг отрядлари етакчиси «Мавлави-Шох» номи билан танилган Салоҳ Муҳаммад қўлга олингани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Ariana News хабар бермоқда.
Минтақа полиция бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Мунир Раҳимий сўзларига кўра, Муҳаммад «Толибон»нинг уч аъзоси билан Дарай Суф уездида қўлга олинган. Улар Айбок шаҳрига 500 кг портловчи моддани олиб ўтишга уринганлар.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан маълум қилишларича, жангарилар ушбу портловчи модда ёрдамида терактлар содир этишни режалаштиришган. Полиция вакилининг сўзларига кўра, Муҳаммад Самангонда, шунингдек, мамлакат шимоли-шарқидаги Бағлон вилояти Данди-Гури ва Чашмаи-Шер аҳоли пунктлари ҳудудида хавфсизлик кучлари ходимлари билан тўқнашувларда иштирок этган.
Мавзуга оид
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
14:42 / 23.01.2026