Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент халқаро аэропортидаги таксичилар билан боғлиқ вазият тартибга келтирилади
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси ва Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти учиб келаётган сайёҳларга қулайлик яратиш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовга таянган ҳолда хабар берди.
А.Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, аэропорт яқинида «навбатчилик» олиб борувчи таксичилар ҳақида кўплаб мурожаат ва шикоятлар келиб тушган. Шунингдек, «Хавфсиз туризм» концепциясида аэропорт яқинида тиланчилик билан кун кўрувчиларнинг бўлмаслиги ҳам назорат остига олиниши маълум қилинди.
«Аэропорт маъмурияти билан бу масала бўйича битим имзоладик. Яқин вақт ичида у ерда тартиб ўрнатилади», - деди А.Абдуҳакимов.
Унинг алоҳида қайд этишича, ҳозирда аэропортларда сайёҳлик саноатига салбий таъсир кўрсатувчи нарсалар деярли йўқ. Бу вазиятни янада яхшилаш устида ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.
Мавзуга оид
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026