Ўзбекистон | 08:55 / 19.01.2018
8891
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Сергей Лавров билан учрашди

2018 йил 18 январь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Мулоқот чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликка оид масалалар комплекси юзасидан фикр алмашдилар.

Таъкидланишича, 2017 йил Ўзбекистон-Россия муносабатлари тарихига олий ва бошқа даражалардаги ўзаро алоқаларнинг янада фаоллашгани, ҳам анъанавий соҳаларда, ҳам янги йўналишларда ўзаро ҳамкорлик кенгайтирилгани ва чуқурлаштирилгани билан киради. 

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг турли шаклдаги учрашувларида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий қадамларга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар минтақавий хавфсизлик, Афғонистондаги вазият ва келгусидаги амалий учрашувлар юзасидан фикр алмашдилар.

Мавзуга оид