Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 37 млн сўмлик қўйлар ўғирлаб кетилди
Тошкент вилояти ИИБ тезкор гуруҳи Тошкент туманида истиқомат қилувчи Қ.Н.га тегишли 37 млн сўмлик 37 бош қўйнинг ўғирлаб кетилиши билан боғлиқ ўғрилик жиноятини фош этишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Олиб борилган тезкор чоралар натижасида 2018 йил 15 январь куни соат 13:00 атрофида Зангиота туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган Р.Р., Тошкент туманида яшовчи,1977 йилда туғилган А.А., Тошкент тумани, Қизғалдоқ МФЙда жойлашган дала майдонидан қаровсиз ҳолда юрганлиги ва атрофда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб 37 бош қўйни ўғирлаб, воқеа жойидан яширингани аниқланган.
Ўтказилган тадбир натижасида жиноятчилар ушланган. Далилий ашё сифатида 5 бош қўй олинган.
Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Гумондорлар эҳтиёт чораси сифатида ушлаб турилибди.
Мавзуга оид
16:45 / 16.03.2026
Хизмат бурчини бажараётиб вафот этган бекободлик ходимга ҳам уй бериладими?
18:53 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: гумонланувчилар қўшни мактаб ўқувчилари
11:22 / 07.03.2026
Ангренда дайди итлар ҳужуми оқибатида 8 ёшли бола ҳалок бўлди
15:46 / 06.03.2026