Тошкентда йирик ўғрилик фош этилди
2018 йилнинг 7 январь куни тахминан соат 02:00ларда номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида, фуқаро Б.Б.нинг хонадонига девордан ошиб тушиш орқали ғайриқонуний равишда кириб, у ердан баҳоси 14.800.000 сўм бўлган “Лифан-250” русумли мотоцикли ҳамда баҳоси 3.700.000 сўм бўлган автомашина ювиш ускунасини ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни Р.А. ва А.О. содир этганликлари аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
22:29 / 12.09.2024
Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади
07:28 / 30.08.2024
Тошкент ҳалқа йўлининг Мирзо Улуғбек туманидаги қисми очилди
18:20 / 24.08.2024