Қобулдаги меҳмонхона жангарилардан озод қилинди
Қобул шимоли-ғарбидаги тепаликда жойлашган Intercontinental меҳмонхонаси жангарилар қўлидан озод қилинди. Афғонистон ИИВ маълумотига кўра, меҳмонхонадан 126 киши озод қилинган, шундан 41 киши хорижликлардир.
Ушбу ҳужум қурбонлари сони камида 18 кишини ташкил қилди, яна ўндан ортиқ киши жароҳатланган. Айни вақтда ўт ўчирувчилар ҳужум вақти келиб чиққан ёнғинни ўчиришмоқда.
Тўй маросими ўтказилаётган меҳмонхонага бир гуруҳ жангарилар ҳужум қилиб, одамлар гаровга олингач, ҳудудга махсус бўлинмалар етиб келиб, қутқарув амалиёти бошлашди. 10 соат давом этган амалиётдан кейин барча жангарилар йўқ қилинган.
Intercontinental Hotel меҳмонхонасига 2011 йилда ҳам ҳужум қилинган, 9 кишидан иборат жангарилар ҳужуми оқибатида меҳмонхонанинг 12 нафар мижози ўлдирилганди.
Мавзуга оид
17:22 / 01.10.2022
Ўзбекистон Кобулдаги мактабда содир этилган террорчилик хуружини қоралади
10:10 / 01.10.2022
Кобулда мактабга ҳужум оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди
07:23 / 20.09.2022
1 куни 2,5 миллиондан 29 миллион сўмгача — Самарқанддаги янги меҳмонхоналар ва президент апартаментлари (фото)
19:57 / 05.09.2022