Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААдаги ёнғин бир оиланинг 7 фарзанди умрини хазон қилди
БААнинг Фужайрасидаги ёнғин натижасида бир оиланинг 7 нафар фарзанди ҳалок бўлди. Arabian Business шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, ўлим тутундан захарланиш натижасида юзага келган.
Амирлик полицияси эрталаб болаларнинг онаси қўнғироғини қабул қилган, аёл тутун ҳидидан уйғонган. Болалар уй ичидан чиқа олмай қолишган, дейилади хабарда.
Воқеа содир бўлган жойга ўт ўчирувчилар ва полиция етиб келганида болаларнинг бари - 3 ўғил ва 4 қиз ҳаётдан кўз юмиб бўлганди. Уларнинг энг каттаси - 13 ёш, энг кенжаси эса 5 ёшда бўлган. Ёнғин сабаби аниқланмоқда, дейилади нашрда.
Мавзуга оид
09:25
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
19:44 / 28.06.2026