Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда товарларни дрон ёрдамида ташиш хизмати йилнинг биринчи ярмида ишга тушади
Хитойдаги JD.com интернет-дўкони инсон ёрдамисиз маҳсулот етказишга доир бир неча хизматни ишга туширишни мўлжалламоқда. Шу йилнинг июнида бошланадиган лойиҳада робот-курьерлар, дронлар ва робомобиллар қатнашади, деб ёзади South China Morning Post.
Хитойлик интернет-тадбиркор Ричард Лю Циандонг томонидан асос солинган Пекиндаги JD.com компанияси Хитой шимолидаги мегаполис — Тянжин шаҳрида товарларни инсон хизматисиз ташишни 18 июнгача йўлга қўймоқчи.
Илгарироқ JD.com муқобил бошқарилувчи ташиш воситаларини университет шаҳарчалари, компаниянинг Пекиндаги ўз қароргоҳи каби алоҳида ёпиқ ҳудудларда синовдан ўтказган. Энди дрон-курьерлар шаҳар кўчаларида илк бор пайдо бўлади.
Лойиҳа компаниянинг маҳаллий ҳукумат билан умумий ҳамкорлиги самараси ўлароқ юзага келмоқда. Масалан, JD.com кўпроқ маълумотлар, сунъий интеллект ва бошқа илғор технологиялардан фойдаланиб, Тянжинда «ақлли шаҳар» сервисларини яратиш учтида иш олиб боради. Бундан ташқари, компания робот техникаси ва сунъий интеллекат билан шуғулланаётган маҳаллий стартаплар учун миллиардлаб юань сарфлашини таъкидлаган.
Дронлар билан ташишдан ташқари, JD.com Тянжинда иккита тўлиқ автоном, сотувчиларсиз дўконни ишга туширган. Бу йил компания бундай дўконлардан яна юзтасини очмоқчи.
Amazon ўзининг роботлаштирилган дўконини эпақага келтираётган бир паллада, BingoBox старапи Хитойнинг материк қисмида ўзининг 200 дан зиёд автоматлаштирилган дўконларини ўрнатиб бўлди. Энди компания Ҳонкнг, Шарқий Осиё, кейинчалик бутун дунёга чиқиб ўз бизнесини кенгайтиришни мўлжалламоқда.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026