Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ўз чегаралари хавфсизлигини таъминлашга ҳақли – Борис Жонсон
Туркия ўз чегаралари хавфсизлигини таъминлашга ҳақли, деб ёзди Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон твиттерда.
Жонсон Буюк Британия Туркия томондан Суриянинг Афринида ўтказилаётган “Зайтун шохи” операцияси боришини кузатаётганини қўшимча қилган.
Унинг таъкидлашича, Лондон ва Анқаранинг Суриядаги мақсадлари бир-бирига мос тушади. “Бу кескинликни камайтириш ва Башар Асаднинг истеъфосига олиб келадиган сиёсий жараёндир”, деб ёзган Жонсон.
20 январда Туркия Афринда курд мудофаа кучларига қарши операция бошлаган. Туркия қуролли кучларининг Сурия ҳудудида ҳаракатланишидан мақсад террорчилар ва террорчилик тузилмалари объектларини йўқ қилиш ҳисобланади. Таъкидланишича, Туркия армияси Африндаги тинч аҳолига зиён етказмаслик учун барча ишни қилади.
Башар Асад тузуми Афринни 2012 йил июлида курд жангариларига жангсиз топширган. Таъкидланишича, бу ерда ҳаракат қилувчи террорчилар нафақат Туркиянинг чегараолди ҳудудларига, балки “Фрот қалқони” операцияси доирасида жангарилардан озод қилинган Сурия ҳудудлари аҳолисига ҳамда Идлибдаги деэскалация ҳудудидаги сурияликларга хавф соладилар.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026