Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Халқаро миграция ташкилоти делегациясини қабул қилди
2018 йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатда бўлиб турган Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Европа ва Марказий Осиё масалалар бўйича минтақавий катта маслаҳатчи Манфред Профази бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан ХМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиш ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Мамлакат ҳозирча ХМТга аъзо эмас. Шунга қарамасдан томонлар ўртасида конструктив мулоқот ўрнатилгани, Ўзбекистон экспертларининг миллий манфаатларимизга жавоб берувчи ташкилот тадбирларида фаол иштирок этаётганлиги таъкидланди.
Томонлар одам савдосига қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликнинг самарали хусусияти мамнуният билан қайд этилди.
Учрашувда барча соҳаларда, жумладан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёр эканликлари тасдиқланди.
Мавзуга оид
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
21:39 / 22.06.2026
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
22:29 / 13.06.2026