Жаҳон | 09:15 / 23.01.2018
8810
1 дақиқада ўқилади
АҚШда Ҳолливуднинг энг кекса актрисаси 106 ёшида вафот этди
Ҳолливуднинг энг кекса актрисаси Конни Сойер 106 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Deadline нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Сойер 23 январда (АҚШ вақти билан 22 январь) Вудленд-Хиллздаги (Калифорния штати) уйида ҳаётдан кўз юмган. Актрисанинг вафотига нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.
Актриса Ҳолливуднинг энг кекса ишловчи актрисаси бўлган. У 2017 йил охиригача ишлашни давом эттирган. Актрисанинг ҳисобида 140 дан кўпроқ фильм ва сериаллар мавжуд. У “Аҳмоқ ва янада аҳмоқроқ”, “Ананасли экспресс” ва “Ҳарри Саллини учратганда” каби машҳур фильмларда суратга тушган.