Light | 23:17 / 23.01.2018
27041
5 дақиқада ўқилади

Атрофда ҳамма бетоб бўлса, нима қилиш керак?

Фото: Medicmap

Биз шамоллаш деб атайдиган касалликлар совуқ туфайли эмас, вируслар натижасида юзага келади. Кичик вирус заррачалари организмга тушиб, кўпая бошлаганида касал бўламиз: тана ҳароратимиз ошади, томоғимиз оғрийди, ҳолсизлик, тумов ва йўтал пайдо бўлади. Соғлиқни сақлашнинг энг яхши йўли — вируслар билан имкон қадар камроқ алоқада бўлиш. Бунинг учун оддий профилактика усуллари мавжуд.

1. Қўлингизни кўпроқ ювинг

Асосан бурун ва томоқ азият чекувчи шамоллашнинг қўлларга алоқаси йўқдек туюлади гўё. Аслида эса - тўғридан-тўғри алоқаси бор. Вируслар турли юзаларга, шу жумладан қўлларга жойлашиб олиб, осонликча организмга тушиши мумкин.

Шундай экан, ҳимояланишнинг асосий қоидаси: кўчадан келдингизми, қўлларингизни ювинг.

Агар қўл остингизда совун йўқ бўлса, қўлларга мўлжалланган спирт асосидаги антисептик гель ёки нам салфеткалардан фойдаланинг.

2. Хоналарни шамоллатинг

Фото: Depositphotos

Ҳаво — вирус заррачалари инсондан инсонга ўтувчи муҳит. Бу агар ҳаво тозаланса, ифлосланиш хавфи камаяди демакдир.

Ҳавони дезинфекция қилишнинг энг осон усули — уни шамоллатиш. Иншоотдаги вируслар концентрацияси камайиши учун деразани очишнинг ўзи кифоя.

Агар уйингизда УБ-лампа бўлса, ундан фойдаланишни унутманг, зеро ультрабинафша нурлар иншоот ҳавосини тозалашга ёрдам беради. Фақат албатта қўл остингиздаги қурилма қўлланмасига риоя қилинг ва хавфсизлик ҳақида унутманг.

3. Намлантирувчи тозалаш ишларини ўтказинг

Вируслар уйдаги чангларда бир неча кунлаб яшаши мумкин. Намликни сақлашга доир оддий тозалаш ишлари уларнинг миқдорини қисқартиришга ёрдам беради.

Шунинг учун ҳеч бўлмаганда, икки кунда бир уйда намлантирувчи тозалаш ишларини ўтказинг.

Биз кўп вақтимизни ишда ўтказамиз, у ерда ҳам вирус юқиши ҳеч гап эмас. Шундай экан, иш жойида ҳам тозалик ва намликка риоя қилиш керак: эрталаб ва кечқурун офис столини артинг.

Болалар ишга боришмайди, бироқ кўп ҳолатларда мактабда вирусларга дуч келишади. Болага қўлини кўпроқ артиши ва бирйўла партасини тартибга келтириши учун нам салфетка пачкасини бериб қўйинг - бу оз бўлса-да, шамоллаш хавфини камайтиради.

4. Гаджетлар ҳақида унутманг

Фото: Depositphotos

Тадқиқотларга кўра, смартфон — энг ифлос предметлардан бири. Телефон корпусида чанг, бактериялар ва албатта, вируслар бўлади. Барча оила аъзоларингиздан мобил гаджетларни йиғиб чиқинг-да, уларнинг юзасини техника учун махсус нам салфеткалар билан артиб чиқинг, салфеткаларга қўлни дезинфекцияловчи гелдан томизинг. Бу ишни мунтазам қилиб туриш керак, хавфли мавсумда эса буни ҳар куни қилган маъқул.

5. Шиллиқ қаватларни намлаб туринг

Бурун, оғиз ва томоқнинг шиллиқ қаватлари инфекциялар йўлига тўсиқ бўлади. Шиллиқ қаватлар қуриб кетганида улар ўз функциясини уддалай олмайди ва вирус ҳеч қандай тўсиқсиз организмга кириб боради. Шиллиқ қаватлар яхши ишлаши учун намлантирувчи тузли сув аралашмасидан фойдаланинг. Уни сотиб олиш ҳам, уйда тайёрлаш ҳам мумкин. Бунинг учун бир литр қайнаган сувда бир чой қошиқ (тўлдирмасдан) тузни эритинг. Ушбу аралашма билан кунига бир неча марта бурунни ювиш мумкин, бунда олдиндан игнаси олинган шприц ёрдам беради.

Шамоллашни қандай қилиб тезкор даволаш мумкин?

 

Фото: Depositphotos

Вируслардан мутлақ ҳимоя йўқ, шундай экан, барча чораларга қарамай, уларни юқтириб олишингиз эҳтимолдан холи эмас. Айтишларича, шамоллаш бир ҳафтада ўз-ўзидан ўтиб кетмайди, агар ҳаммаси шунчалик осон бўлганида касаллик асоратларидан азият чекишга тўғри келмасди. Шунинг учун ҳар қандай шамоллашни даволаш керак.

  1. Дастлаб аниқ ташхис қўйиш ва тавсия олиш учун шифокор чақиртиринг;
  2. Кўпроқ илиқ суюқлик ичинг. Ҳолдан тойган организм учун уй шароитида қуруқ мевалардан тайёрланган шарбат унча тўғри келмайди — ҳам мазали, ҳам фойдали;
  3. Кўпроқ дам олинг ва ухланг, куч-қувват инфекцияларга қарши курашишда керак бўлади;
  4. Яқинларингизга вирус юқтирмаслик учун тиббиёт ниқобини тутиб юринг. Фақат уни ҳар икки соатда алмаштириш кераклигини унутманг, акс ҳолда у ҳимоя воситасидан инфекция манбаига айланади;
  5. Ёдингизда бўлсин, нафақат касалликнинг ёқимсиз белгилари билан, балки унинг сабаби бўлган вирус билан ҳам курашиш керак.

Ўйлаймизки, юқоридаги оддий маслаҳатлар атрофда ҳамма касал бўлса ҳам, соғлиғингизни сақлаб қолишга ёрдам беради.

Мавзуга оид