Жамият | 16:20 / 23.01.2018
10597
2 дақиқада ўқилади

Истеъмолчилар аризасига биноан 4,3 млрд сўмдан ортиқ зарар қопланди

Фото: KUN.UZ

2017 йилда истеъмолчилардан келиб тушган ариза ва шикоятларнинг 12 976 таси, яъни 91,9 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида уларнинг фойдасига жами 4 миллиард 397 миллион 410 минг сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди. KUN.UZ мухбири Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мажлисида тақдим этилган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида маълум қилди.

Бундан ташқари, Федерациянинг туман (шаҳар) жамиятлари истеъмолчилардан тушган жами 393 та мурожаатни (ариза, таклиф ва шикоят) улар манфаатини кўзлаб, назорат органларига ўтказди. Уларнинг ижобий ҳал этилиши натижасида эса истеъмолчилар фойдасига 145 547,5 минг сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.

Умуман олганда, ўтган йилнинг 12 ойи давомида федерация, унинг ҳудудий тузилмалари ва туман (шаҳар) жамиятларига истеъмолчилардан жами 14 127 та (7 947 та (56,3фоиз) ёзма, 6 064 та (42,9 фоиз) оғзаки ҳамда федерациянинг виртуал қабулхонаси ва ягона давлат интерактив порталига 116 та (0,8 фоиз) электрон мурожаат (ариза, таклиф ва шикоят) келиб тушган.

Таъкидлаш жоизки, истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми табиий газ таъминоти (4 389 та – 31,1 фоиз), савдо (3 320 та – 23,5 фоиз), электр таъминоти (2 201 та – 15,6 фоиз), коммунал хизмат кўрсатиш (742 та – 5,3 фоиз), сув таъминоти (506 та – 3,6 фоиз), транспорт (273 та – 1,9 фоиз), алоқа (317 та – 2,2 фоиз), соғлиқни сақлаш (264 та – 1,9 фоиз) ва бошқа соҳаларга 2 115 та (15,0 фоиз) тааллуқли.

2017 йилги ариза ва шикоятлар сони 2016 йил билан солиштирганда 4 219 тага кўпдир.

Мавзуга оид