Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йирик давлат корхоналари раҳбарларининг инновациялар бўйича ўринбосарлари пайдо бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 24-сон «Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Norma.uz’нинг ёзишича, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга амалий жорий этилишини таъминлаш мақсадида шу йилдан бошлаб хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналари қатор чора-тадбирларни амалга оширишлари лозим бўлади.
1 – штат жадвалига илм-фан ва инновациялар бўйича раҳбар ўринбосари лавозимини киритиш;
2 –инновацияларга буюртмалар портфелини шакллантириш ва яратилган технологияларнинг тажриба-саноат синовини ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш, маҳсулотнинг тажриба партияларини ишлаб чиқариш ва сериялаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ташкил қилишга масъул бўлимларни тузиш;
3 – йирик давлат корхоналарида мос йўналишдаги ИТИ ва ОТМнинг малакали етук мутахассислари ва илмий ходимларини жалб этган ҳолда янги техника ва технологияларни ишлаб чиқишга ихтисослашган муаммовий тармоқ лабораторияларини ташкил этиш;
4 – Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш (юридик шахс ташкил этмасдан). У мазкур субъектлар соф фойдасининг 10%и миқдоридаги ажратмалар ҳисобига шакллантирилади. Жамғарма маблағлари қатъий белгиланган мақсадларга, шу жумладан мос йўналишдаги ИТИ ва ОТМни молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Инновацион менежмент бўйича курслар очилади
2018 йил февраль ойидан бошлаб Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси базасида инновацион менежмент бўйича қисқа муддатли махсус курслар ташкил этилади. Уларда ИТИ ва ОТМ, хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналари масъул раҳбарлари ва мутахассислари ўқитилади.
Махсус курсларда ўқиш билан боғлиқ сарф-харажатлар ходимлари курсларнинг тингловчилари бўлган юридик шахсларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади. Курслар дастури бир ой муддатда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжат 17.01.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026