Жамият | 19:40 / 23.01.2018
14695
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 38 млн сўмлик отлар ўғирлаб кетилди

2018 йил 21 январь кунидан 22 январь кунига ўтар кечаси Тошкент туманида яшовчи, муқаддам ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган Ҳ.А. ва унинг маҳалладоши А.Ю. Бўка туманида 5 бош отни ўғирлаб кетишган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълумотларга кўра, улар Кўкорол маҳалласи ҳудудида жойлашган “Кўкорол-Замин ёшлари” фермер хўжалиги дала майдонидан боғлоқ ҳолда турган жами баҳоси 38.000.000 сўм бўлган 5 бош отни (моддий манфаат кўриш мақсадида) эркин йўл билан ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган. Отлар Кўкорол маҳалласида яшовчи Р.М. ва М.Н.ларга тегишли бўлгани аниқланган. Олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлар натижасида далилий ашё сифатида 2 бош от олинган. 

Бўка Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 
2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Мавзуга оид