Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат қарорида давлат чегарасидан автомобилларни ўтказиш пунктлари санаб ўтилди
Фото: Flickr
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчи транспортда фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги №42-сон қарори қабул қилинди.
Қарорда 2018 йил 18 январь куни Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилояти Ирғиз туманидаги Қалибой аҳоли пункти яқинида рўй берган фожиа оқибатида автобусда Ўзбекистон Республикасининг 52 нафар фуқароси ёниб кетгани, яна икки нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олгани қайд этилган.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, бундан буён бу каби фожиали воқеалар такрорланишига йўл қўймаслик, бахтсиз ҳодисалар ва йўл-транспорт ҳалокатлари юзага келишини бартараф этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан комплекс шошилинч чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.
Қарорнинг 6-бандида Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари Чегарадош давлатлар билан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларда назарда тутилган шароитларда, жумладан қарорнинг 3-иловасига мувофиқ давлат чегарасидан автомобилларни ўтказиш пунктлари фаолият кўрсатиши маълумот учун қабул қилинмоқда.
Давлат чегарасидан автомобилларни ўтказиш пунктлари рўйхати

Мавзуга оид
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
11:48 / 16.04.2026