Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакиянинг янги элчиси Ўзбекистонга келди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
24 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Словакиянинг яна тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ян Бори билан учрашди.
Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар беришича, элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини тақдим этган.
Учрашув давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Словакия муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, томонлар ўзаро савдони ошириш, рақобатбардош маҳсулотлар етказиб бериш учун катта салоҳиятга эга ва шу сабабли Ўзбекистон ҳамда Словакия бизнес вакиллари ўртасидаги алоқаларни рағбатлантиришга тайёрлар.
Учрашувда қатор халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
12:20 / 28.02.2026
“Дружба” атрофидаги баҳс: Зеленский Фицони Киевга таклиф қилди
11:05 / 26.02.2026
ЕИ Венгрия ва Словакияга нефт етказиб беришда таҳдид кўрмаяпти
15:44 / 24.02.2026