Жаҳон | 09:19 / 25.01.2018
8200
1 дақиқада ўқилади

«Фақат мен туфайли!» - Трамп АҚШ иқтисодиёти ўсаётганини маълум қилди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, мамлакатда жиддий иқтисодий ўсиш суръатлари кузатилмоқда ва бу унинг ҳаракатлари натижасида рўй берди.

Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

«Яқинда биз Давосда чиқиш қиламиз, бу Америка яна буюк бўлаётганини айтиш мақсадида қилинади. Бизнинг иқтисодиёт ривожланмоқда ҳамда менинг ҳаракатларим туфайли фақат янада яхшиланмоқда... Бизнинг мамлакат яна ғалаба қозонмоқда!», - дея ёзди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Давосда кимлар билан учрашиши ва нималарни муҳокама қилиши маълум бўлганди. У Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ҳамда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан икки томонлама учрашув ўтказади. Бу ҳақда Қўшма Штатлар президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер хабар қилган.

 

Мавзуга оид