Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Раматов 2 йил олдинги «Пахтакор» ва «Металлург» ўйинини ўзбек футболидаги аҳмоқгарчилик деб атади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (собиқ ЎФФ) янги президенти Очилбой Раматов бугун ўтказилган ҳисобот-сайлов конференциясида миллий чемпионатдаги вазиятни кескин танқид қилди.
«Ўйинларда офсайддан урилган голлар ҳисобга олиниши, йўқ жойдан пенальти берилиши, бор пенальти берилмаслиги, футболчилар рақибга пенальти ишлаб, ёрдам бериши кузатилади.
Икки йил олдин бўлган «Металлург» билан «Пахтакор» ўйинини биласизлар-а? Кимлардир аралашганди. Бу ўзбек футболидаги энг аҳмоқгарчилик бўлганди.
Ғирром бўлган жойга мухлис келмайди-ку?», деган ЎФАнинг янги раҳбари.
Очилбой Раматов назарда тутган ўйин 2015 йилнинг 25 сентябрида Тошкентда «Пахтакор» майдонида ўтказилган ва унда мезбонлар 0:2 ҳисобида ортда бора туриб, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда пенальтилардан урилган 2 гол эвазига ғалабага эришганди (3:2).
ЎФФнинг ўша вақтдаги раҳбарияти бу ўйинни келишилган, деб топган ва «Металлург» бош мураббийи Рустам Мирсодиқов мавсум якунига қадар четлатилган, янги мавсумдан фаолиятини давом эттирганди. ЎФФ президенти Мираброр Усмонов «Пахтакор» клубига нисбатан мавсум охирида қатъий жазо чораларни кўрилишини ваъда қилган эди, аммо жамоа жазосиз қолганди.
Мавзуга оид
17:43 / 25.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» ва «Нефтчи» таъқибчилардан илгарилади
17:07 / 20.04.2026
Суперлига. Пешқадамлар пойгаси ва «Бунёдкор»дан суперкамбэк
21:18 / 09.04.2026
«Пахтакор» Фарғонада «Нефтчи»ни мағлуб этиб, Суперлигада пешқадам бўлиб олди
13:12 / 16.03.2026