Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия собиқ президентининг паспорти олиб қўйилди
Фото: Reuters
Бразилиядаги суд мамлакат собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Сильвадан паспортни олиб қўйди. Бу ҳақда Reuters сиёсатчининг вакилига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бу да Сильва мамлакатдан чиқиб кетмаслиги учун лозим. Сабаби апеляция суди унга қарши коррупцияда айбловни ўз кучида қолдирди. Собиқ президент паспорт олиб қўйилишининг эртаси куни Африкага кетишни мўлжаллаганди.
Аввалроқ, да Сильвага 19 йил давомида давлат лавозимларини эгаллаш тақиқлаб қўйилганди.
Куритиба шаҳри федерал полициясининг хабар беришича, да Сильва ва унинг турмуш ўртоғи OAS қурилиш компаниясидан Petrobras давлат нефть компанияси билан боғлиқ ноқонуний схема натижасида тахминан 748 минг доллар олган.
Мавзуга оид
18:23 / 27.04.2026
Ўзбекистон боксчилари Жаҳон кубоги илк босқичида 3 та медални қўлга киритди
08:05 / 07.04.2026
Стратегик ресурслар харитаси: нодир ер элементлари кимнинг қўлида?
20:09 / 09.03.2026
Бразилиядаги футбол учрашувида 23 та қизил карточка кўрсатилди
07:36 / 29.12.2025