Жаҳон | 22:57 / 27.01.2018
35386
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШдан ҳарбий устунликка эришиш йўлини топди

Фото: TPG / ZUMAPRESS.com / Globallookpress.com

Хитойда янги қурол турларини яратиш устидаги ишлар учун сунъий онг ва квант технологиялари соҳасида фаолият юритувчи 120 олим саралаб олинди.Шу тариқа Хитой яқин орада АҚШга нисбатан ҳарбий устунликка эришмоқчи.  

Танлаб олинган мутахассисларнинг 95 фоизи илмий даражаларга эгалар ва жанговар роботларни бошқариш соҳаси билан яхши танишлар. Хитойни қуроллар соҳасида етакчи давлатга айлантиришга Хитой раиси 2017 йил июлда чорлаган.

Лойиҳада иштирок этаётган олимларнинг таъкидлашича, Хитой агар квант технологиялари соҳасида тараққиётга эриша олса, Хитой қуроллар ишлаб чиқаришда глобал етакчиликка эришиши мумкин. Олимларнинг фикрича, бу рақибнинг шифрлаш кодларини билиш, янги сунъий йўлдошлар ва қурол воситаларини яратишга имкон беради.

 

Мавзуга оид