Мудофаа вазирлигида янги доктрина юзасидан илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринасига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. “Мудофаа доктринаси – миллий хавфсизлигимизнинг мустаҳкам пойдеворидир” мавзусида ташкил этилган анжуман доктринанинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва тарғиб қилиш мақсадида ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Олий Мажлис палаталари томонидан янгиланган Мудофаа доктринасининг қабул қилиниши улкан сиёсий-ҳуқуқий аҳамиятга эга воқеа бўлди. Таъкидлаш керакки, Мудофаа доктриналари давлатларнинг ҳарбий хавфсизлик соҳасидаги сиёсатини белгилаб, Қуролли Кучларнинг қурилиши, тайёргарлиги ва зарур ҳолларда қўллашга доир йўналишларни белгиловчи расмий қарашлар, принциплар ва ёндашувлар тизимлашган, яхлит жамланма хусусиятига эга муҳим ҳужжат ҳисобланади.
Мудофаа доктринаси давлатимиз хавфсизлигини таъминлаш ва барқарор ривожланишининг асоси ва бу борада ҳар бир фуқаронинг унинг талабларини амалга оширишдаги ўрни ва роли беқиёсдир. Шу маънода ушбу анжуманнинг ўтказилиши, кўриб чиқилаётган масаланинг қанчалар долзарблигини белгилаб беради.
Анжуман ишида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, Мудофаа вазирлиги марказий аппарати бошқармалари, Қуролли Кучлар академияси раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари, Ҳарбий-илмий тадқиқотлар ва ўқув-услубий маркази офицерлари ва илмий ходимлари, олий ҳарбий таълим муассасалари вакиллари ва бошқа олий таълим муассасаларидан таклиф этилган мутахассислар қатнашдилар.
Мавзуга оид
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
08:01 / 02.09.2024
Россия ядровий доктринасига ўзгартиришлар тайёрламоқда
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024