Жамият | 09:03 / 27.01.2018
20707
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда боғчалардан бирининг хўжалик ишлари бўйича мудираси эркак кишини пичоқлади 

Тошкентнинг Чилонзор туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 25 январь куни соат 14:30ларда Чилонзор тумани 9-даҳа 24-уйда яшовчи, 215-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг хўжалик ишлари бўйича мудираси, 1984 йилда туғилган Д.С. иш жойида ўзаро жанжал оқибатида таниши, Учтепа туманида яшовчи, Б.И.нинг қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Б.И. касалхонага ётқизилган. Д.С. ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид