Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Земан Чехия президенти сайловларида ғолиб бўлди
Фото: reuters
Чехияда 27 январда якунланган президент сайловларида Чехиянинг амалдаги президенти Милош Земан ғолиб бўлди ва иккинчи муддатга сайланди. Чехиянинг статистик бошқармаси томондан 86,86 фоиз сайлов участкаларидан олинган маълумот қайта ишлагандан кейин Земан 52,94 фоиз овоз тўплагани маълум бўлган. Унинг рақиби – Чехия фанлар академиясининг собиқ раҳбари Иржи Драгошга 45,07 фоиз овоз берилган. Сайловлардаги иштирок 66,17 фоизни ташкил қилган.
Сайловларнинг якуний натижалари яқин соатларда олиниши кутилмоқда.
Таъкидланишича, Драгошнинг штабида тушкун кайфият ҳукм сурмоқда. У яқин орада ўз мағлубиятини тан олиши, Земан эса матбуот анжуман бериши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:20 / 01.05.2026
Ўзбекистон Чехиядан 10 та электропоезд сотиб олади
14:36 / 30.04.2026
Ўзбекистон ва Чехия ўзаро савдони 1 млрд долларга етказишга келишиб олди
09:15 / 29.04.2026
Чехия бош вазири Андрей Бабиш Ўзбекистонга келади
11:09 / 10.03.2026