Жаҳон | 23:50 / 28.01.2018
6877
1 дақиқада ўқилади

Туркия бош штаби Афринда 557 террорчи йўқ қилинганини маълум қилди 

Фото: AFP 2018 / George Ourfalian

Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Суриянинг Афринида 28 январдаги операция давомида террорчилик ташкилотларининг 73 аъзосини йўқ қилди. Операция бошлангандан бери эса умумий ҳисобда 557 террорчи йўқ қилинган.

“Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари “Зайтун шохи” операцияси давомида 20 та нишон – PYD (“Демократик иттифоқ”), YPG (курдларнинг мудофаа кучлари) ва ИШИД террорчилик ташкилотининг бошпаналари, ўт очиш нуқталари, қурол омборларини йўқ қилган. Операцияда 13 та самолёт иштирок этган, уларнинг барчаси базага қайтган. 73 террорчи, операция бошидан бери эса 557 террорчи йўқ қилинган. Икки турк ҳарбийси яраланган”, дейилган бош штаб хабарида.

Таъкидланишича, операция режа бўйича кетмоқда. 

Мавзуга оид