Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё давлатларининг инновациялар индекси эълон қилинди
Фото: SeongJoon Cho/Bloomberg
Bloomberg нашри дунё давлатларининг анъанавий инновациялар индексини чоп этди. Рейтингда илмий-тадқиқот фаолияти ривожланиши, олий таълим самарадорлиги, патентлар миқдори, мамлакатда ишлаб чиқарилувчи инновацион маҳсулотлар ҳисобга олинади.
Рейтингнинг биринчи поғонасини 5 йилдан бери Жанубий Корея эгаллаб келмоқда. Ушбу давлат патент фаоллиги кўрсаткичи бўйича етакчилик қилмоқда. Bloomberg маълумотларига кўра, 2000-йилларда Жанубий Кореянинг Samsung компанияси АҚШда IBM’дан ташқари, бошқа исталган компаниядан кўпроқ патент олган.
2-ўринда ўтган йилдагидек Швеция жойлашди, 3-ўринни Сингапур эгаллади. Сингапур Германия, Швейцария ва Финляндияни биринчи навбатда олий таълимнинг юқори самарадорлиги ва оммабоплиги ҳисобига ортда қолдирган.
АҚШ 11-ўринга тушиб кетиб, 6 йил ичида илк бор юқори ўнталикни тарк этди. Бунга мамлакатда олий таълим самарадорлиги пасайгани сабаб бўлган. Хитой 2 ўринга юқорилаб, 19-ўринни эгаллаган. Россия эса бир ўринга – 26-ўриндан 25-ўринга кўтарилди.
Мавзуга оид
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026
Жанубий Кореяда барча учун бепул базавий мобил интернет жорий қилинади
18:59 / 13.04.2026