Жаҳон | 22:11 / 29.01.2018
16234
2 дақиқада ўқилади

Хитойда муз ёмғирли қор ёғишидан 3,4 миллион киши жабрланди 

Фото: China Daily CDIC/Reuters

Хитойнинг марказий ва шарқий вилоятларида ҳаво ҳароратининг жиддий пасайиши ва муз ёмғирли қор ёғиши 2 кишининг ўлимига, 3,4 млн кишининг у ёки бу даражада жабр кўришига олиб келди. Бундай маълумотларни Хитойнинг фуқаролик маъмурияти вазирлиги маълум қилди.   

Табиий офат Цзянсу, Чжэцзян, Аньхой, Цзянси, Хэнань, Хубэй, Хунань, Гуйчжоу, Шэньси вилоятларига энг кўп таъсирини ўтказган. 24 январдан қор ёғиши ва совуқ ҳаво фалокат ҳудудларидан 29 минг кишини эвакуация қилишга мажбур қилган. Яна 60 минг киши шошилинч ёрдамга муҳтожлик сезмоқда. Қор ёғиши оқибатида 200 та турар жой иншооти вайрон бўлган, 341 минг гектар кишлоқ хўжалиги ерларига жиддий зарар етган. 

Совуқлар марказий иситиш тизими бўлмаган ҳудудлардаги уйларда электр энергия истеъмоли миқдорининг кескин ошишига олиб келган. Қор ёғиш туфайли транспорт билан боғлиқ вазият мураккаблашган. Хитойнинг турли ҳудудларидан аэропортларда рейслар ушлангани ёки бекор қилингани ҳақида хабарлар берилмоқда. Ёғингарчилик туфайли бутун бир темир йўл йўналишлари тўсилиб, рейсларнинг оммавий ушланишига олиб келмоқда.

Мавзуга оид