Жамият | 14:55 / 29.01.2018
6582
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида «Диққат темир йўл» тадбири ўтказилади

2018 йил 25 январь куни Тошкент вилоятининг Зангиота, Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳудудидан ўтган “Афросиёб” тезюрар поездини хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида корхона, ташкилот, ўқув муассасалари ва маҳаллаларда профилактик учрашувлар ўтказилди. Хусусан, бу каби тадбирлар 9 та умумтаълим мактаби, 4 та коллеж, 6 та йўловчи ташувчи уюшма, 3 та завод, 2 та маҳалла, 13 та темир йўл кесишмасида профилактик учрашувлар ўтказилди. Темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидалари бўйича тушунтиришлар берилди.

13 та темир йўл кесишмасига 21 та ЙПХ ходимлари бириктирилди. Улар томонидан “Афросиёб” тезюрар поездини ўтиш вақтида ҳаракат хавфсизлиги таъминлаб турилди. Шунингдек, темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидасини бузган 55 ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

24 та жойда Бошқарма аппарати ходимлари томонидан профилактик учрашувлар ташкил этилди. 

 

 

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид