Урганчга дрон олиб кирмоқчи бўлган шахс фош этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисида» 2014 йил 26 ноябрдаги 322-қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудига 2015 йилнинг 1 январидан учувчисиз учиш қурилмаларни олиб кириш тақиқланган.
Фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 майдаги қарори билан зарурат туғилган ҳолларда айрим ташкилотлар мазкур қурилмаларни Ўзбекистонга олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишига рухсат берилиши кўзда тутилган.
Аммо бугунги кунда айрим фуқаролар томонидан чет элга вақтинча ишлаш ёки сафарга бориб қайтаётганларида яқинлари ва фарзандларига болалар учун ўйинчоқ сифатида қайд этилган кузатув камерали ва камерасиз учувчисиз учиш аппарат (дрон)ларини олиб келиш ҳолатлари кўпайган, деб хабар бермоқда Хоразм вилояти божхона бошқармаси.
Масалан, жорий йилнинг 14 январь куни “Урганч аэропорт” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Санкт-Петербург–Урганч” йўналишида Урганч шаҳрига келган фуқаро З.Сабиров (фамилияси ва исми ўзгартирилган) тегишли бўлган қўл юклари рентген аппарати орқали божхона кўригидан ўтказилганда 1 дона учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан божхона органи томонидан маъмурий ишлар юритилди ва суд органлари томонидан кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
15:37 / 07.11.2024
Хоразмда кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлди
10:58 / 07.11.2024