Жаҳон | 11:08 / 31.01.2018
9199
1 дақиқада ўқилади
Трамп: АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда жангнинг янги қоидаларини ўзлаштиришди
АҚШ президенти Дональд Трамп Америка конгресси олдида «Мамлакат ҳолати ҳақида» нутқи билан чиқиш қилиб, Қўшма Штатлар қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши учун «сунъий вақт чегаралари» бўлмаслигини маълум қилди.
«Афғонистондаги бизнинг жангчиларимиз жангнинг янги қоидаларини ўзлаштиришди. Афғонистонда бизнинг қуролли кучлар қаҳрамон шериклар билан энди сунъий вақт чегаралари туфайли хавфга учрамаяпти, ҳамда биз душманларимизга ўз режаларимизни айтаётганимиз йўқ», - дея айтиб ўтди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп толиблар билан музокараларни истисно этиб, Кобулда юз берган қатор террорчилик ҳужумларидан сўнг уларни «тугатиш» ҳақида ваъда берганди.
Мавзуга оид
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда кўпчиликни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
10:31