Жамият | 10:31 / 02.02.2018
8310
1 дақиқада ўқилади

Хусусий тадбиркор фотостудия биносининг ертўласида кўмир исидан заҳарланиб вафот этди

30 январь куни соат 09:30ларда Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган К.С. уйи ётоқхонасидаги иситиш печига кўмир солиб ухлаб қолиши оқибатида, кўмир исидан заҳарланиб касалхонага ётқизилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Шунингдек 30 январь куни соат 16:30ларда Қашқадарё вилоятининг Касби туманида яшаган, хусусий тадбиркор, 1969 йилда туғилган  Р.Х. ўзига тегишли Мўғлон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Достон” фотостудияси биносининг ертўласида, хонани иситиш мақсадида челакка кўмир солиб ухлаб қолиши оқибатида кўмир исидан заҳарланиб воқеа жойида вафот этган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид