Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабгача таълим вазири Қашқадарёдаги айрим МТМлар фаолиятини танқид остига олди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари Қаҳрамон Акмалов ҳамда Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин томонидан Қашқадарё вилоятидаги мактабгача таълим тизими ҳолати ўрганилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўрганишлар жараёнида, Қашқадарё вилоятининг мактабгача таълим тизимида бир қатор камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Хусусан, Мактабгача таълим муассасаларида тарбиячиларнинг фаолияти ва машғулотларни сифати, тарбияланувчиларни овқатлантириш меъёрларига амал қилиш, таомномаларни расмийлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари етарли даражада ташкил этилмаган.
Жумладан, Касби туманидаги 1-МТМ, Қарши туманидаги 7 ва 17–МТМ ҳамда Қарши шаҳридаги 26-мактабгача таълим муассасаларида қатор камчиликлар аниқланган.
Аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин вилоятдаги барча шаҳар ва туман мактабгача таълим бўлимлари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказди.
Мактабгача таълим вазири Агрепина Васильевна, Қашқадарё вилоятининг шарт-шароитларини, ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда мактабгача таълимни яхшилаш бўйича “Йўл харитасини” ишлаб чиқиш юзасидан мутассадиларга топшириқ берди.
Шунингдек, жойлардаги айрим мактабгача таълим бўлимлари раҳбарлари ҳали хануз томошабин сифатида ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашаётганлиги қаттиқ танқид остига олинди.
Хизмат фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар учун Касби туманидаги 1-МТМ мудираси М.Абдурахмоновага, Қарши шаҳридаги 26-МТМ мудираси Д.Қурбоновага, Косон туманидаги 30-МТМ мудираси З.Муродовага, Қарши туманидаги 7-МТМ мудираси А.Рахмоновага нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди. Шу билан бирга, Касби туманидаги 11-МТМ хўжалик мудири М.Норова, ошпаз Х.Қурбонова, ҳамшира З.Тасаллаева ҳамда Ғузор туманидаги 6-МТМ мудираси М.Каримова ва Қарши туманидаги 17-МТМ мудираси З.Полвоновалар эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Кенгайтирилган йиғилиш давомида ушбу камчиликларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, Мактабгача таълим вазирлиги уларнинг ижросини қаттиқ назорат остига олиши алоҳида таъкидланди.
Мавзуга оид
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026