Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик Елена Смольянова Осиё чемпионатида ядро улоқтириш буйича олтин медални қўлга киритди
Эрон пойтахтида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Елена Смольянова ядро улоқтириш мусобақаларида энг яхши натижани (15.54 м) қайд этиб, олтин медаль соҳибасига айланди. Бу ҳақида Енгил атлетика федерацияси матбуот хизмати KUN.UZ'га хабар берди.
Елена Смольянова - енгил атлетика бўйича спорт устаси. У 2004 йилдан буён енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.
Смольянова 2009 йилда Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Т.Колпакова халқаро мусобақасида 1-ўринни (олтин медаль) эгаллаган.
2010 йилда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида мемориал Г.Косанова халқаро мусобақасида 3-ўринни (бронза) эгаллаган.
2011 йилда ҳам Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган мемориал Г.Косанова халқаро мусобақасида 1-ўрин (олтин медаль) соҳибаси бўлган.
2012 йилда Лондон шаҳрида бўлиб ўтган ХХX ёзги Олимпия ўйинлари қатнашчиси.
2014 йил Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Олимпия чемпиони Т.Колпакова соврини учун Халқаро мусобақада 1-ўринни (олтин медаль) эгаллаган.
2017 йил Ашхобод (Туркманистон) шаҳрида бўлиб ўтган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъати бўйича V ўйинларда кумуш медални қўлга киритган.
Таъкидлаш жоизки, 1-3 февраль кунлари Теҳрон шаҳрида ёпиқ иншоотларда Енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистондан 10 нафар спортчи қатнашмоқда. Кеча баландликка сакраш бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда спортчимиз Надия Дусанова энг юқори натижани қайд этиб, беллашув ғолиби бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026