20:19 / 03.02.2018
10676

АПЛ. «Сити» меҳмондаги кетма-кет учинчи учрашувда очко йўқотди

Фото: Sky Sports

Англия премьер-лигасининг 26-туридан ўрин олган дастлабки учрашувда пешқадам «Манчестер Сити» «Бёрнли» меҳмони бўлди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Данило Бернарду Силва томонидан етказиб берилган тўпни аниқ зарба билан Поуп дарвозасини ишғол қилди. Ўйиннинг қолган қисмида «Сити»да жуда кўплаб имкониятлар бўлди. Раҳим Стерлингнинг ўзи икки марта салкам бўш дарвозага тўп кирита олмади.

Натижада «сен урмасанг, сенга уришади» ёзилмаган қоидаси амалга ошди ва 82-дақиқада Гудмундссон томонидан киритилган гол «Бёрнли»га ўта муҳим бир очкони тақдим этди. Бу натижа билан «Сити» кетма-кет учинчи марта меҳмонда кечаётган учрашувларда очко йўқотди. «Кристал Пэлас» ва «Ливерпуль»га қарши ўйинларда жамоа 1 очко эгаси бўлганди. Аммо шунга қарамай жамоа 69 очко тўплаб энг яқин таъқибчисини 16 очкога ортда қолдирмоқда.

Англия премьер-лигаси, 26-тур

Бернли – Манчестер Сити 1:1 (0:1)
Голлар: 
Гудмундссон (82) – Данило (22).
Бёрнли: Поуп, Ми, Лонг, Тэйлор, Бардсли (Лоутон, 46), Леннон, Хендрик, Гудмундссон, Корк, Барнс, Воукс.
Манчестер Сити: Эдерсон, Отаменди, Компани, Данило, Уокер, Гундўған, де Брюйне, Стерлинг (Браҳим Диас, 74), Фернандиньо, Бернарду Силва, Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Лонг (38), Корк (42), Гундўған (64), Ми (73), Барнс (90+3).

Top