Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда 6 оёқли қўзичоқ туғилди
2 ҳафта аввал Британиянинг Дарем графлигида 5 та нормал ва битта ривожланмай қолган оёққа эга қўзичоқ туғилди. Қўзичоқнинг эгаси Энжи Жевитт унга Хоуп (Умид) деган ном берди.
Daily Mail нашрининг маълум қилишича, қўзичоқ дастлаб сўйилмоқчи бўлган, бироқ ўзининг ноодатийлиги сабабли бундай аянчли якундан қочиб қутулган. Қўзичоқ эгалари унга яшаш учун имконият беришга қарор қилишган ва у бундан унумли фойдаланишга қарор қилди.
Хоуп ўзининг 5 та оёғида бошқа қўзилардан ҳеч ҳам қолишмаган ҳолда сакраб-сакраб юради. Унга тўлиқ ривожланмагани сабаб туёғи бўлмаган 6-оёғи ҳам халақит қилмайди. Қўзичоқни кўздан кечирган ветеринарнинг фикрича, келгусида қўзичоққа унинг ортиқча оёқлари сабабли операция қилишга эҳтиёж бўлмайди.
Энди Хоуп эгаларининг уйида “ардоқда” – у учун фермада алоҳида уйча қуриб берилган. Қўзичоқ эгасининг айтишича, у Хоупни яхши кўриб қолган ва шахсан ўзи уни бутилкадан овқатлантиради.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
17:26 / 23.06.2026