Жаҳон | 11:10 / 07.02.2018
6441
2 дақиқада ўқилади

2018 йилда Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар АҚШга 45 млрд долларга тушади

Фото: Reuters

2018 йилда Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар АҚШга 45 млрд доллар тушади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирининг Осиё ва Тинч океанидаги хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Рандалл Шривер маълум қилди.

Бу миқдор ўз ичига Афғонистондаги Америка армиясига 13 млрд долларлик харажатлар, афғон ҳарбийларига харажатлар – 5 млрд доллар, шунингдек, иқтисодий ҳамда логистик эҳтиёжлар учун 780 млн долларни қамраб олади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Шу билан бирга, Шривернинг фикрича, Афғонистон таҳдидлар билан мустақил равишда курашишдан ҳали анча узоқ, у ерда 17 йилдан бери «Толибон» ҳаракати билан уруш давом этмоқда.

«Бизнинг Афғонистон, минтақадаги хавфсизлик бўйича манфаатларимиз афғон ҳукуматини толиблар билан курашда қўллаб-қувватлаш учун етарли даражада», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Афғонистондаги вазият сўнгги вақтда анча ёмонлашди. Радикал гуруҳлар ҳужум ҳақида эълон қилишди ва Кобул ҳамда хорижий қўшинларга қарши қўпорувчилик фаолиятини фаоллаштиришди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид