У моддий манфаат эвазига бир кишини ишга жойлаб қўймоқчи эди...
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи номига, 1992 йилда Бухоро шаҳрида туғилган Мақсуд Ҳамидов ариза орқали мурожаат қилиб, ушбу аризасида Бухоро шаҳрида жойлашган “Перенатал” туғуруқхонасида ҳамшира лавозимида ишловчи “Шафоат” исмли аёл унинг “Зилола” исмли танишини ўша туғуруқхонада врач лавозимида ишловчи танишлари орқали ишга қўйиш эвазига 1100 АҚШ доллари беришни талаб қилаётганлигини билдирган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати KUN.UZ’га маълум қилмоқда.
Мазкур ариза юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-тадбирлар давомида, 1991 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, оилали, 2 фарзанди бор, Бухоро шаҳридаги “Перенатал” туғуруқхонасида ҳамшира бўлиб ишловчи Холова Шафоат Ҳасановна, танишини ишга жойлаштирмоқчи бўлган фуқаро М.Ҳамидовдан 1100 АҚШ долларини олаётган вақтида далилий ашё билан жиноят устида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Бухоро вилояти ИИБ Тергов Бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
13:45 / 09.10.2024
Бухорода болалар ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига ҳукм ўқилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
22:36 / 26.09.2024