Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биз Ереванни қайтиб олишимиз керак – Озарбойжон президенти
Фото: kremlin.ru
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев озарбойжон халқи Арманистон пойтахти Ереванни ўзига “қайтиб олиши” кераклигини айтди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
“Ереван бизнинг тарихий ер ҳисобланади ва биз, озарбойжонликлар бу ерларни қайтаришимиз керак. Бу бизнинг сиёсий ва стратегик мақсад. Биз унга секин-аста яқинлашишимиз керак”, деб айтган Алиев “Йени Азербайжан” (Янги Озарбойжон) партиясининг 6-қурултойида.
Алиев йиғилганларни “ўз тарихий ерларини унутмасликка” чақирган.
“Келгусида бу фаолиятимизнинг йўналишларидан бири бўлиши лозим. Бизнинг тарихий ерлар – Иреван хонлиги, Загазур, Гайче, буни ёшларимиз ҳам, бутун дунё ҳам билиши керак”, деб қўшимча қилган Алиев.
20-аср бошида Ереванда деярли тенг миқдорда арманлар ва озарлар яшаган.
Озарбойжон ва Арманистон ўртасида анча йиллардан бери Тоғли Қорабоғ учун зиддият давом этиб келади.
Озарбойжонда 11 апрелда президент сайловлари бўлиб ўтади. Алиев ўз партиясидан сайловларга номзод сифатида тақдим қилинган.
Мавзуга оид
22:04 / 05.02.2026
Боку суди Тоғли Қорабоғнинг беш нафар раҳбарини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
09:29 / 23.01.2026
Порахўрлик иши: Бундестаг собиқ депутати шартли жазога ҳукм қилинди
19:52 / 19.01.2026
БААда Шайх Зайд мукофоти совриндорлари тақдирланди
16:04 / 17.01.2026