Жаҳон | 13:00 / 08.02.2018
29335
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2018 йилда қанча иш ўрни яратилиши мўлжаллангани айтилди

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурини амалга ошириш чоралари тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар берди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда 2018 йилда жами 346,79 минг доимий иш ўрни ташкил қилиниши режалаштирилган.

Хусусан, иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқариш қувватлари яратиш ва фаолиятни кенгайтириш орқали 168,22 минг иш ўрни яратилади.

Илгари хусусийлаштирилган ташкилотларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали 19,99 минг иш ўрни ташкил қилинади.

46,6 мингдан ортиқ киши қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар, кўп қаватли уйлар ва муҳандислик инфратузилмасини қуриш орқали ишга жойлаштирилса, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш орқали – 10,66 минг.

Тахминан 101,31 минг иш ўрни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш ҳисобидан яратилади.

Мавзуга оид