Жаҳон | 08:40 / 09.02.2018
3408
2 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат котиби Яқин Шарқ давлатларига ташриф буюради 

Фото: Reuters

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон 11-16 февраль кунлари Иордания, Туркия, Ливан, Миср ва Кувайтга ташриф буюради. У бу давлатлар раҳбарлари билан террорчиликка қарши кураш, минтақавий ва бошқа кўплаб масалаларни муҳокама қилади.   

Тиллерсон Иорданияда қирол Абдуллоҳ II ва ташқи ишлар вазири Айман ас-Сафадий билан учрашади. АҚШ дипломатияси бошлиғи Анқарада Туркиянинг юқори мансабдор шахслари билан учрашув ўтказади. 

Тиллерсон Байрутда Ливан президенти Мишель Аун, бош вазир Саъд Ҳаририй ва парламент раиси Набиҳ Боррий билан музокаралар ўтказади. Сўнгра Тиллерсон Қоҳирада Миср раҳбарияти билан учрашади.

АҚШ давлат котиби Кувайтда халқаро аксилтеррорчилик коалицияси учрашувида ва Ироқни тиклаш бўйича анжуманда иштирок этади.     

Маълум қилинишича, Тиллерсон халқаро коалиция бўйича ҳамкор давлатлардан бўлган ҳамкасблари билан умумий ҳисобда учинчи марта ва ИШИД мағлуб этилгандан кейин биринчи марта учрашмоқда.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид