10:10 / 09.02.2018
6554

Яманда авиазарба натижасида ҳусийлар етакчиси ҳалок бўлди

Фото: AP

Яманда авиазарба натижасида ҳусийлар етакчиларидан бири, Муҳсин Муҳаммад ал-Ғуйрабий ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Ал-Арабия» хабар тарқатган.

Яман ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Ал-Жафв вилоятига зарбалар беришган. Бу ушбу ҳудудда исёнчиларнинг ҳужуми натижасида уч киши ҳалок бўлганидан сўнг рўй берди. Авиазарба натижасида ҳусийларнинг 35 жангариси, шу жумладан ал-Ғуйрабий ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яманлик ҳусийлар улар томондан ўлдирилган, мамлакатнинг собиқ президенти Али Абдуллоҳ Салоҳ партияси “Умумий халқ конгресси”га қурултой ўтказишга тўсқинлик қилганлиги хабар берилганди. 

Top