Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда беш йил ичида 68 млн фуқаро қашшоқлик домидан чиқариб олинди
ХХР Давлат кенгашининг қашшоқларга ёрдам ва ривожланиш бўйича ишчи гуруҳи ўз маълумотларини эълон қилди. Унга кўра, мамлакатда сўнгги беш йилда 68,53 млн фуқаро қашшоқлик домидан чиқариб олинган.
Таъкидланишича, Хитойда қашшоқлик умумий коэффициенти ўтган йилда 2012 йилдаги 10,2 фоизлик кўрсаткичдан 3,1 фоизга қадар тушган, деб хабар бермоқда «Синьхуа». Мамлакатда 2017 йил охиридаги маълумотларга кўра, қарийб 30 млн инсон қашшоқликда кун кўради.
Ҳукумат режаларига кўра, мамлакатнинг 100 уездида қашшоқлик муаммоси 2018 йилда ҳал қилинади. Деярли 10 млн фуқаронинг муаммоларига ечим топилиши кутилмоқда.
Хитой ҳукумати 2020 йилга келиб мамлакатда қашшоқликни бутунлай тугатиш ниятида.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026