Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ливияга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди
Фото: The Nation
АҚШ президенти Дональд Трамп Ливияга қарши 2011 йилда киритилган санкцияларни яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.
Санкциялар Ливияни Муаммар Каззофий бошқарган вақтда киритилган.
“Ливиядаги вазият ҳамон АҚШнинг хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига фавқулодда хавф солмоқда ва Каззофий оила аъъзолари, уларнинг шериклари ва Ливия миллий ярашувига қаршилик қилаётган бошқа шахслар томондан активларнинг олиб чиқиб кетилиши ва бошқа суиистеъмолликлардан ҳимоя мақсадида чоралар зарур”, деб айтилган хабарда.
Дастлаб санкциялар рўйхатига Каззофийнинг ўзи ва унинг 4 нафар оила аъзоси, Ливия ҳукумати, марказий банки киритилган бўлган.
2011 йилда Каззофий ҳокимиятдан ағдарилиб, ўлдирилгандан кейин Ливия тинчимаяпти. Мамлакатда икки ҳокимлик амал қилади.
Мавзуга оид
20:37
Дунёдаги энг йирик авиаташувчи кема рекорд даражадаги миссиядан сўнг уйига қайтади
18:11
2025 йилда глобал ҳарбий харажатлар рекорд даражага етди
23:36 / 29.04.2026
АҚШда «опиум эпидемияси»га сабаб бўлган фармацевтика компанияси ёпилади
21:33 / 29.04.2026