Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиялик инвесторлар Тошкент вилоятида туризмни ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда
Фото: KUN.UZ
2018 йилнинг 9 февраль куни Туркия Республикаси инвесторлари Ўзбекистонга ташриф буюришди. Улар мамлакатда 13 февралга қадар бўлишади.
Икки томонлама бўлиб ўтган учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилоятига Туркия давлатидан сармоядорларни жалб қилиш, туризм ҳудудларининг меъморий режа ва дизайнини ишлаб чиқишда Туркия давлати тажрибасидан кенг фойдаланиш, бу соҳадаги Ўзбекистонга малакали мутахассисларни жалб қилиш масалалари муҳокама этилди. Бундан ташқари, Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Туркия давлати билан ҳамкорлик қилишнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди. Ушбу йўналишларга қуйидагилар киради:
1. Эко-туризм, Этнографик туризм, Зиёрат туризми, Саноат туризми, Спорт туризми, Қишки туризм, Тиббий туризм, Ов туризми, Гастрономик туризм ва Бадиий-маданий туризмларни ташкил этиш ва кенгайтириш;
2. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 декабрдаги ПФ-5273-сонли фармонига асосан, Бўстонлиқ туманидан “Чимён ва Чорвоқ” рекрацион зонасида “Чорвоқ” эркин туристик зонасини ташкил этиш, мазкур зонада туризм инфратузилма объектларини жойлаштириш бўйича инвесторларни ва мутахассисларни жалб қилиш, барпо этиладиган объектлар бўйича инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари келишиб олинди.

Мавзуга оид
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
22:02 / 02.05.2026