08:36 / 11.02.2018
5196

АҚШ давлат котиби Яқин Шарқ бўйлаб турнени бошлайди

Фото: AFP / Don MacKinnon

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон 11 февралда Яқин Шарқ давлатлари бўйлаб турнени бошлайди, у сафари давомида Иордания, Туркия, Ливан, Миср ва Кувайтга ташриф буюради.

Сафар 11 февралдан 16 февралгача давом этади.

Тиллерсон биринчи бўлиб Иордания пойтахти Амманга ташриф буюради. У бу ерда қирол Абдуллоҳ II ва ташқи ишлар вазири Айман Сафадий билан учрашади. 

Тиллерсон тўхтайдиган кейинги давлат Туркия бўлади. АҚШ давлат департаментида ушбу ташриф турне давомидаги энг мураккабларидан бири бўлиши айтилмоқда. Бу ерда кўриладиган “муаммоли мавзулар”дан бири Суриянинг Афринидаги вазият бўлади.

Тиллерсон сўнгра Ливанга ташриф буюриб, мамлакат раҳбарлари билан учрашади.

АҚШ давлат котиби Қоҳирада Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ва ташқи ишлар вазири Самаҳ Шукрий билан учрашади.   

Тиллерсон сафари давомида ташриф буюрадиган охирги давлат Кувайт бўлади. У бу ерда Кувайт раҳбарияти билан учрашади ва икки томонлама ҳамда минтақавий масалаларни, жумладан Қатар атрофидаги вазиятни муҳокама қилади. 

Тиллерсон, шунингдек, бу давлатда ўтадиган иккита анжуманда иштирок этади. У анжуманлардан бирида ИШИДга қарши курашувчи халқаро коалицияга аъзо давлатлар вакиллари билан учрашади. Тиллерсон иштирок этадиган иккинчи анжуман Ироқни тиклашга бағишланади.   

Top